ЖАМОАТЧИЛИК ОЛДИДА АХБОРОТ БЕРИШДИ

29 июль 2019

Бухоро вилояти жиноят,фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Нуроний”, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

33.jpg

Матбуот анжуманида жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлари раислари суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, судлар томонидан жорий йилнинг  биринчи ярмида кўрилган ишларнинг умумий таҳлили, шунингдек, иш тоифалари юзасидан ахборот беришди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси Қ.Яхшимуратовнинг маълумот беришича,  жорий йилнинг биринчи ярмида жами 944 нафар шахсга нисбатан 724 та жиноят иши кўриб тамомланган. Бу кўрсаткич ўтган 2018 йилнинг шу даврида нисбатан  солиштирганда 23 фоизга камайган.

 516 та иш бўйича 713 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланган.

206 нафар шахсга нисбатан 188 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. 12 нафар шахсга нисбатан 7 та ишда жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган. 4 нафар шахсга нисбатан 4 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган.

Таъкидландики, вилоят маъмурий судлари томонидан ўтган 6 ойда 12 минг 181 нафар шахсга нисбатан 9 минг 482 та маъмурий ишлар судларда кўрилган. Шундан 5 минг 100 та иш ёки 53,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. 6 минг 389 та маъмурий ишлар бўйича 7 минг 408 нафар шахсга нисбатан  маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилган.

333.jpg

 5 минг 714 та маъмурий иш бўйича 6 минг 680 нафар шахсга нисбатан 7.7 млрд. сўмлик жарима жазоси, 44 та маъмурий иш бўйича 45 нафар шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан махрум қилиш, 629 та маъмурий ишлар бўйича 678 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ, 2 та маъмурий иш бўйича 5 нафар шахсларга нисбатан жазо қўлланилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси А.Шодмонов сўзларига кўра, жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 5 минг 296 та ишлар мазмунан кўрилиб ҳал қилинган. Шундан 4 минг 601 таси ёки 86,8 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. 326 таси ёки 6,2 фоизи ишлар ҳаракатдан тугатилган. 369 таси ёки 7,0 фоизи ишлар кўрмасдан қолдирилган.  Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар бўйича жами кўриб тамомланган 1 минг 257 та ишлар бўйича 483 таси ёки 38,4 фоизи бўйича тарафларни яраштириш ёки даъво талаби асоссиз бўлганлиги сабабли рад қилиш орқали оилаларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинганлиги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

 Бухоро вилоят иқтисодий судлари томонидан ўтган биринчи ярим йилликда биринчи инстанция судида 3 минг 70 та, апелляция инстанцияси судида 61 та, кассация инстанциясида 57 та ишлар кўрилган. Кейинги пайтда ишлар видеоконференцалоқа режимида кўрилаётганлиги туфайли 213 та иш кўрилиб, натижада  615 нафар фуқаро ўзлари жойлашган ҳудуддан чиқмаган ҳолда суд процессларида қатнашган.

Матбуот анжуманида вилоят судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги таъкидланди.

 

Олий суд Матбуот хизмати