ОЛИЙ СУД РАИСИ БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИНИНГ ДОИМИЙ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

09 июль 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска билан учрашди.

 

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида меҳмонга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасининг қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.
 
Таъкидланганидек, асосий тамойил – инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлиги юртимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда мамлакатимизнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлари ва вазифаларини бирлаштирди.
 
Учрашув якунига кўра, томонлар Олий суд, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олишди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати