МЕДИАТИВ КЕЛИШУВ

08 июль 2019

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли  ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар натижасида суд-ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан иқтисодий судлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар янада такомиллаштирилиб, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, Солиқ кодексига сўнгги пайтларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушуниб етиш, уларни амалиётда тўғри қўллаш долзарб масала ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судида суд, прокуратура, адлия, солиқ идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 март кунги ЎРҚ-531-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига киритилган “медиатив келишув”, “ишларнинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши”, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 май кунги ЎРҚ-541-сонли Қонуни билан киритилган “судгача мажлис ўтказиш тартиби”, “суд муҳокамасини кейинга қолдириш шартлари”, шунингдек Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ камерал назорат ўтказиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июнь кунги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди