КИТОБ - БИЛИМ МАНБАИ

14 май 2019

Республикамиз бўйлаб таълим муассасаларига китоб совға қилишдек савобли ишлар давом этмоқда...

 karmana011.png

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан 25-ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлиб, унда суд раиси Алишер Сайдуллаев томонидан болаларга совғалар улашилди.

Китобнинг бола дунёқараши шаклланиши, ақлий ривожланишидаги аҳамияти беқиёс. Айнан китоб орқали инсон ҳаётда омадга ва бахтга эришади. Мазкур тадбир бошида суд раиси ўқувчилар билан “Китоб-менинг дўстим” мавзуида давра суҳбати ўтказиб, ўқувчиларнинг дунёқараши ва ҳозирги вақтда ёшларимиз олдида турган асосий талаб ва вазифалар хусусида суҳбатлашди.

karmana021.png

Давра суҳбати якунида суд раиси томонидан ўзбек ва дунё адабиёти етакчи намоёндаларининг, шунингдек, таниқли ижодкорларнинг сара асарларидан иборат 24 та бадиий  ва жаҳон адабиётларини ўқувчиларга совға қилди.

Ота-боболаримиз айтганидек: “савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак”. Зеро, улуғ айём кунларида бундай савобли ишларини амалга оширишдан ўзга совобли иш бўлмаса керак...

 

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди