ИНТЕРФАОЛ УСУЛДАГИ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

06 июль 2019

Акциядорлик тижорат “Халқ банки” Бухоро вилояти Гала Осиё филиалида интерфаол усулда ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда судья А.Бахромов томонидан “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, жамоатчилик назорати субъектлари ва объектлари, жамоатчилик назоратининг шакллари ҳамда давлат органларига мурожаат қилиш тартиби, жамоатчилик эшитуви ва мониторинги ҳақида атрофлича маълумот  берилди.   

Шунингдек, тадбирда Бухоро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Ф.Бўронов сўзга чиқиб, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш ишларини янада фаоллаштириш тўғрисида тушунтириш берди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбири интерфаол усулида, баҳс-мунозара шаклида амалга оширилди.

Иштирокчилар бундай тадбирларни келгусида барча ташкилотларда ойма-ой ўтказиб борилиши тўғрисида келишиб олишди.

 

Олий суд Матбуот хизмати