ДЕВОНХОНА МУДИРИ СЕРТИФИКАТ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

29 июль 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланган.

44.jpg

 Мазкур Қарор ижроси юзасидан катта илмий салоҳиятга эга бўлган олимлар, мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилиб, республикадаги вазирлик ва идораларни Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ва тезкор ривожланиши учун зарур, жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали кадрлар билан уларни етакчи хорижий таълим муассасаларида тайёрлаш ва малакасини ошириш йўли билан таъминлаш юзасидан стипендия танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга бағишланган бўлиб, унда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Жумладан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Тошлоқ туман судининг девонхона мудири Шоҳдиёр Шерматов “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик Кенгашининг қарорига мувофиқ стипендия танловида Стажировка таълим дастури бўйича ғолиб деб топилди ҳамда унга Тошкент шаҳрида жамғарманинг стипендиатлигини тасдиқловчи сертификати тантанали равишда топширилди.

Танлов ғолиблари Россия, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия, Голландия, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа дунёнинг ривожланган хорижий давлатларига ўқишга жўнатилиши режалаштирилган.
          Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди жамоаси девонхона мудири Ш.Шерматовни танлов ғолиблиги ҳамда хорижий давлатларда малакасини ошириш сертификати олганлиги муносабати билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

 

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди