АНДИЖОН ВА ФАРҒОНАДА САЙЁР ҚАБУЛ

29 июль 2019

Олий суди раиси ўринбосари Х. Ёдгоров ва Олий суд судьялари, вилоят судлари раислари жорий йил 26-28 июль кунлари Андижон ва Фарғона вилоятларида фуқароларни қабул қилди.

sajer-kabul-001.png

Андижон вилоятининг Избоскан ва Марҳамат туманларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 82 нафар фуқаро қабул қилиниб, 55 нафар фуқарога ҳуқуқий тушутириш берилди, 12 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди. 
 
Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Бувайда туманларида ўтказилган қабулларда жами 88 нафар фуқаронинг  мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, 46 таси юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 4 та мурожаат жойида ҳал қилинди, 28 нафар фуқаронинг назорат тартибида шикояти, 10 нафар фуқароларнинг бошқа  аризалари қабул қилинди. 
 
Сайёр қабуллар доирасида Андижон вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида 16 нафар озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган  жами 29 нафар фуқарога нисбатан ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиб, улар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 
 
sajer-kabul-002.png
 
Шунингдек, Андижон вилоятида сайёр суд мажлисида жиноят кодексининг 104-моддасининг 2-қисми “е” бандида кўрсатилган, безорилик натижасида жабрланувчининг баданига қасддан оғир шикаст етказиш жиноятни содир этганликда айбланган Ш.М.нинг пушаймонлиги ҳамда маҳалла кафиллиги ҳисобга олиниб, унга қонун санкциясидаги озодликдан маҳрум қилиш жазоси эмас, балки аҳлоқ тузатиш иши жазоси  тайинланди. 
 
Бундан ташқари сайёр қабул давомида турли сабабларга кўра ажрашиб яшаётган 45 дан зиёд эр-хотин ва уларни оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларга «Фарзанд омонат» ва «Ота» номли видеофильмлар намойиш этилди. Натижада Андижон вилоятида 13 нафар ажрашиб яшаётган эр-хотин яраштирилиб, уларнинг оиласи тикланди. Ярашган эр-хотинларга адиб Т. Маликнинг оилага бағишланган  китоблари туҳфа қилинди. 
 
Шунингдек, Фарғона вилоятида маҳаллаларда ҳам бўлиниб, маҳалла кутубхоналарига китоблар совға қилинди ҳамда Олтиариқ туманида ўзи ва фарзанди ногирон оила, оила бошлиғи касалманд оила, ҳамда Бувайда туманида 3 нафар ногирон фарзанди бор  оилалар холидан хабар олиниб, уларга ҳам маънавий ҳам моддий кўмак берилди. 
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати